Daryo

Россиянинг Тюмень вилоятида 5 метрли қорбола ясалди

Александр қорболани YouTube’да эълон қилинган «Энг баланд қорбола» танловида қатнашиш учун ясаган

1 дақиқа ўқиш45 160 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Yuliya Nachinova

Россиянинг Тюмень вилояти Москва шаҳарчасидаги ҳовлиларнинг бирида баландлиги беш метр келадиган қорбола топилди. Уни 19 ёшли талаба Александр Мельник ясаган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.

Фото: Юлия Начинова

Александрнинг айтишича, қорнинг юмшоқлиги унга қийинчилик туғдирган. Шунинг учун у катта миқдордаги қорни йиғиб, бир-бирига ёпиштирган. Натижада улкан қорбола пайдо бўлган.

Аслида, Александр қорболани YouTube’да эълон қилинган «Энг баланд қорбола» танловида қатнашиш учун ясаган. Ғолибга 100 минг рубль мукофот ваъда қилинган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар