Daryo

Осиё ўйинлари—2018. Ҳасанбой Дўстматов финалда мағлуб бўлди

Бугун, 1 сентябрь санасида Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳрида XVIII ёзги Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида финал баҳслари бўлиб ўтмоқда

1 дақиқа ўқиш120 152 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Hasan Pirmuhammedov

Бугун, 1 сентябрь санасида Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳрида XVIII ёзги Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Ҳозиргина -49 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ҳасанбой Дўстматов финал жангини ўтказди. Ҳасанбойга ҳал қилувчи жангда ҳиндистонлик Амитга рақиблик қилди. Ҳакамлар 2:3 ҳисобида ҳинд боксчисининг ғалабасини қайд этишди.

Шу тариқа Ҳасанбой Дўстматов кумуш медаль билан кифояланадиган бўлди.

Бугун, шунингдек, яна 6 нафар боксчи финал жангида иштирок этади.
  • -52кг: Жасурбек Латипов- Роген Ладон (Филиппин)
  • -56кг: Миразиз Мирзаҳалилов -Хё Нам Жо (Шимолий Корея)
  • -60кг: Шунқор Абдурасулов- Цендбаатар Ерденебат (Мўғулистон)
  • -64кг: Иқболжон Холдоров- Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)
  • -69кг: Бобоусмон Батуров- Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
  • -75кг: Исроил Мадримов- Абилхан Аманкул (Қозоғистон)
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар