Daryo

Остонада бешта мактаб лотин алифбосига ўтади

Янги ўқув йилида ота-оналар ва ўқувчилар учун махсус кодекслар ишлаб чиқилган бўлиб, улар ўқув жараёни иштирокчилари учун махсус қоидаларни ўз ичига олади

1 дақиқа ўқиш17 306 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Zakon.kz”

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида янги ўқув йилида бешта мактаб ва учта коллеж лотин ёзувига ўтади, деб ёзади «Zakon.kz» шаҳар таълим бошқармаси раҳбари Ануар Жангозинга таяниб.

Фото: «Zakon.kz»

Унинг сўзларига кўра, янги ўқув йилида ота-оналар ва ўқувчилар учун махсус кодекслар ишлаб чиқилган бўлиб, улар ўқув жараёни иштирокчилари учун махсус қоидаларни ўз ичига олади.

«Биз ота-оналарнинг давлат тилини ривожлантириш лойиҳаси бўйича янги синфлар очиш ғоясини қўллаб-қувватладик. Ғоя рус тилидаги синфларни аста-секинлик билан давлат тилида ўқитиладиган синфларга айлантиришдан иборат. Биринчи синфда 70 фоиз таълим рус тилида олиб борилса, 5-синфга келиб, 100 фоиз таълимни қозоқ тилига ўтказиш режамиз бор», — деди Ануар Жангозин.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар