Daryo

Экспертлар дунёдаги энг норози сайёҳларни маълум қилди

Норози сайёҳлар қаторида испанияликлардан кейинги ўринларни Ирландия, Исландия, Италия ва Болгария саёҳатчилари эгаллаган

1 дақиқа ўқиш66 907 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Korrespondent.net”

Reward Expert онлайн хизмати вакиллари дунёнинг энг норози сайёҳлари рейтингини, шунингдек, энг бахтли саёҳатчиларни маълум қилди. Энг норози сайёҳлар испанияликлар бўлиб чиқди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Фото: «Корреспондент.net»

Хабар берилишича, рейтингни тузишда экспертлар сайёҳлар тўхтаган меҳмонхоналар ҳақидаги тахминан 3,5 миллионта фикрдан фойдаланган. Жами 70 та мамлакат меҳмонхоналари ҳақидаги фикрлар ўрганилган.

Норози сайёҳлар қаторида испанияликлардан кейинги ўринларни Ирландия, Исландия, Италия ва Болгария саёҳатчилари эгаллаган. Ўнталикка Зимбабве, Дания, Туркия, Эрон ва Литва кирган.

Энг мамнун сайёҳлар рўйхатида эса россиялик, сербиялик ва ливанликлар етакчилик қилган.

Рўйхатда кейинги ўринлардан Австралия, Беларусь, Исроил, Грузия, Иордания, АҚШ ва Колумбия жой олган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар