Daryo

Шайх ҳазратларининг китобларини қиммат нархда сотаётганларга нега чора кўрилмайди?

Келгусида ушбу китоблар сонини бир неча баробар кўп ададда чиқариш режалаштирилган

1 дақиқа ўқиш70 730 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Facebook / “Hilol Nashr”

Тошкентнинг Чорсу даҳасидаги китоб дўконлари ва бошқа кўплаб манзилларда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китоблари жуда қиммат нархларда сотилмоқда. Дўкондорларнинг қилаётган ишлари нотўғри бўлса, нега уларга ҳеч ким чора кўрмайди? Фойдаланувчининг ушбу саволига «Islom.uz» сайти мутасаддилари қуйидагича жавоб ҳавола қилди.

Фото: Facebook / «Ҳилол Нашр»

«Кўпчиликка яхши маълум, бизнинг дўконларда ушбу талаб юқори бўлган китобларни бир кишига бир донадан сотилмоқда. Бу орқали китобларни кўпроқ китобхонларга ўз нархида етказишга муваффақ ҳам бўляпмиз. Лекин баъзи савдогарлар бир неча марта келиб ёки бир нечта одам киритиб, китобларни олиб кетаётган ҳоллари ҳам бор. Улар филиалларимизга ҳам қайта-қайта бориб китоб олишади. Бундан ташқари, дўкондорларгина эмас, балки оддий харидорлар ҳам китобларни ўқиш учун эмас, балки бизда тугагандан сўнг қайта сотиш учун олиб қўйишяпти.

Нашриёт ходимлари Чорсудаги кўпчилик сотувчиларга бундай қилмаслик кераклигини, нархларни инсоф билан қўйишни алоҳида таъкидлаш учун бир неча маротаба учрашишди. Чунки ҳозирда бир китобни 3 баробадан ҳам ошиқ нархда сотаётганлар ҳам учраб турибди.

Шунингдек, китобхонлардан ҳам олибсотарлардан жуда қиммат нарх қўйилган китобларни харид қилмасликларини илтимос қилардик. Уларнинг асл нархини нашриёт сайтидан билиб туриш мумкин.

Келгусида ушбу китоблар сонини бир неча баробар кўп ададда чиқариш режалаштирилган. Олдин ҳар бир китобнинг адади 5000 донадан ошмас эди ва рухсат олиш вақти ҳам чўзилиб кетар эди. Охирги бир неча ойдан бери китобларга рухсат жуда тез бериладиган ва адади эса анча кўп миқдорда бериладиган бўлди.

Ҳозирги кунда ‘Ислом тарихи’ китоби 10000, ‘Бахтиёр оила’ китоби 20000 ададда чоп этилмоқда. ‘Тафсири Ҳилол’ асарини ҳам 15000 ададда чоп этишга рухсат олинди. Бундан буён китоблар нархи кескин арзонлашиб боради деган умиддамиз».

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Дам олиш кунларида ўқиб тугатиладиган, аммо мазмуни бир умрга ёдда қоладиган 10 та китоб

Дам олиш кунларида ўқиб тугатиладиган, аммо мазмуни бир умрга ёдда қоладиган 10 та китоб

27-Сентабр, 11:54

“Уни тасодифан ўлган деб ҳужжат тўғрилашди”: фашистлар 40 йил тан олмаган қотиллик сири

“Уни тасодифан ўлган деб ҳужжат тўғрилашди”: фашистлар 40 йил тан олмаган қотиллик сири

24-Сентабр, 16:35

Пул ҳақидаги 5 та энг яхши китоб: улар молиявий тафаккурингизни ривожлантиради

Пул ҳақидаги 5 та энг яхши китоб: улар молиявий тафаккурингизни ривожлантиради

23-Сентабр, 09:55

Билл Гейтс қайта-қайта ўқиган ва бошқаларга ҳам тавсия қилган 10 та китоб

Билл Гейтс қайта-қайта ўқиган ва бошқаларга ҳам тавсия қилган 10 та китоб

18-Сентабр, 13:30

Мевага айланган вазир ва “шағал” таъмли шакар: тилимиздаги санскритча сирлар

Мевага айланган вазир ва “шағал” таъмли шакар: тилимиздаги санскритча сирлар

16-Сентабр, 21:05

Мутолаа мияни бир умр ҳимоя қилади: Кембриж олимлари китоб ўқишнинг мия ва руҳий саломатликка фойдасини аниқлади

Мутолаа мияни бир умр ҳимоя қилади: Кембриж олимлари китоб ўқишнинг мия ва руҳий саломатликка фойдасини аниқлади

16-Сентабр, 18:57

“Вазир ва генераллар олишишсин”. Ёқилган асарлар, қатл этилган сингил ва нацистларга душман бўлган немис ёзувчиси фожиаси

“Вазир ва генераллар олишишсин”. Ёқилган асарлар, қатл этилган сингил ва нацистларга душман бўлган немис ёзувчиси фожиаси

16-Сентабр, 15:22

“Муҳаббатга суяниб бўладими? Партияга суян!”. “Биринчи муҳаббатим” аслида нима ҳақида?

“Муҳаббатга суяниб бўладими? Партияга суян!”. “Биринчи муҳаббатим” аслида нима ҳақида?

12-Сентабр, 14:14