Daryo

Муҳаммад Салоҳга Маккадан ер совға қилинадиган бўлди

Салоҳга ҳадя сифатида Макка шаҳридан ер совға қилиниши эълон қилинди

1 дақиқа ўқиш87 988 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Google Images

Саудия Арабистонининг Макка муниципиаллиги вице-президенти Фаҳд ар-Руқий Миср термаси ва «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга Англия премьер лигасининг энг яхши футболчиси деб топилгани муносабати билан, унга ҳадя сифатида Макка шаҳридан ер совға қилишини маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: Google Images

Вице-президент сўзларига кўра, ҳозирда мазкур ҳадяни Салоҳга қандай етказиб бериш шартлари кўриб чиқилмоқда. Агар мамлакат ҳудудида Салоҳнинг ерга эгалик ҳуқуқи бўлса, унга Масжид ал-Ҳаром ташқарисидан махсус ер ажратилади. Яна бир вариант сифатида ўша ҳудудда Салоҳ номига масжид барпо қилиш кўрсатилмоқда.

Шунингдек Руқийнинг таъкидлашича, агар Салоҳ ер эмас, пул олишни истаса, учинчи вариант сифатида тақдим этилиш лозим бўлган ерни сотиб, тушадиган маблағ футболчига берилади.

Маълумот учун Салоҳ бир неча кун олдин Англия профессионал футболчилар ассоциацияси томонидан АПЛнинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилган эди. Айни дамда унинг ҳисобида АПЛ ўйинларида киритилган 31 та гол мавжуд.

Шунингдек, кеча Европа Чемпионлар Лигасида «Рома»га қарши ўйинда 2 та гол уришга эришган Салоҳнинг ушбу мусобақадаги голлари сони эса 10 тага етди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар