Daryo

The Guardian: КХДР ҳукумати Трампни телба деб ҳисоблайди

Шимолий Кореяда Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг ўзаро учрашувига тайёргалик кўрилмоқда

1 дақиқа ўқиш38 090 кўришлар0 изоҳ0
Foto: AP

Шимолий Корея расмийлари АҚШ президенти Дональд Трампни «телба» деб ҳисоблайди. Бу ҳақда The Guardian ўзининг исми ошкор қилинмаган кореялик амалдор манбасига таяниб маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».

Фото: AP

Маълумотларга кўра, мамлакатда Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг ўзаро учрашувига тайёргалик кўрилмоқда. Учрашув май охирида ёки июнь ойи бошида бўлиб ўтиши мумкин.

Шимолий Корея расмийлари Америка ҳукуматидан фарқли ўлароқ икки мамлакат раҳбарининг ўзаро суҳбати учун кетаётган тайёргарликка ҳеч қандай изоҳ бермади.

Бироқ улар ўзларининг Трампга нисбатан муносабатини билдириб ўтди. Амалдорлардан бири Трампнинг БМТдаги чиқишида КХДРни «бутунлай йўқ қилиб юбориш» борасидаги таҳдидини ёдга олиб, уни «телба» деб атаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар