Daryo

Японияда Симмоэ вулқони отила бошлади

Метеорологлар маҳаллий вақт билан 08:50 да вулқон силкинишини қайд этди

1 дақиқа ўқиш16 916 кўришлар0 изоҳ0
Foto: AFP

Япониянинг Кюсю оролидаги Кирисима тоғ тизмасида Симмоэ вулқонининг кичикроқ отилиши қайд этилди. Бу ҳақда 1 март, пайшанба куни мамлакат метеорология бошқармаси маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: AFP

Метеорологлар маҳаллий вақт билан 08:50 да вулқон силкинишини қайд этди. Пайшанба пешиндаги маълумотларга кўра, вулқон ҳудудида силкинишлар давом этмоқда.

Ҳозирги пайтда минтақада об-ҳаво ёмонлиги ва кўриш қийинлиги туфайли метеорологлар вулқон устида тутун устуни кўтарилган-кўтарилмаганлигини аниқлай олмаяпти.

Миядзаки префектураси Такахару аҳоли пункти яқинига вулқон кули тушганлиги хабар қилинмоқда. Симмоэ вулқони охирги марта 2017 йилнинг октябрида отилган эди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар