Daryo

Окленддаги кутубхонада китобларни яшириб қўювчилар уйсиз китобхонлар бўлиб чиқди

Улар доимий яшаш манзили бўлмаганлиги сабабли кутубхонага аъзо бўла олмайдиган ва китобларни уйига олиб кета омайдиган уйсизлар бўлиб чиққан

1 дақиқа ўқиш13 708 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Meduza

Янги Зеландиянинг Окленд шаҳри марказий кутубхонаси ходимлари нима учун доимий равишда жавонлардан китоблар йўқолишини аниқлади. Кутубхоначилар уларни одамлар кўзидан яширин жойлардан, масалан, креслолар ёки жавонлар тагидан топди ва жойига қайтарди, деб ёзмоқда Meduza.

Фото: Meduza

Маълум қилинишича, китобларни безорилар эмас, балки кутубхонага доимий ташриф буюрувчилар яширган. Улар доимий яшаш манзили бўлмаганлиги сабабли кутубхонага аъзо бўла олмайдиган ва китобларни уйига олиб кета омайдиган уйсизлар бўлиб чиққан.

Бундай ташриф буюрувчилар асарни кечқурунгача ўқиб тугатмаса, эртаси куни қайтиб келиб, ўқишни давом эттириш учун китобларни кутубхона ҳудудига яшириб кетган.

Уйсиз китобхонларга ёрдам бериш учун кутубхона ходимлари махсус жавон ташкил қилди — унда китобларни қолдириш ва эртаси куни келиб, ўқишни давом эттириш мумкин.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Дам олиш кунларида ўқиб тугатиладиган, аммо мазмуни бир умрга ёдда қоладиган 10 та китоб

Дам олиш кунларида ўқиб тугатиладиган, аммо мазмуни бир умрга ёдда қоладиган 10 та китоб

27-Сентабр, 11:54

“Уни тасодифан ўлган деб ҳужжат тўғрилашди”: фашистлар 40 йил тан олмаган қотиллик сири

“Уни тасодифан ўлган деб ҳужжат тўғрилашди”: фашистлар 40 йил тан олмаган қотиллик сири

24-Сентабр, 16:35

Пул ҳақидаги 5 та энг яхши китоб: улар молиявий тафаккурингизни ривожлантиради

Пул ҳақидаги 5 та энг яхши китоб: улар молиявий тафаккурингизни ривожлантиради

23-Сентабр, 09:55

Билл Гейтс қайта-қайта ўқиган ва бошқаларга ҳам тавсия қилган 10 та китоб

Билл Гейтс қайта-қайта ўқиган ва бошқаларга ҳам тавсия қилган 10 та китоб

18-Сентабр, 13:30

Мевага айланган вазир ва “шағал” таъмли шакар: тилимиздаги санскритча сирлар

Мевага айланган вазир ва “шағал” таъмли шакар: тилимиздаги санскритча сирлар

16-Сентабр, 21:05

Мутолаа мияни бир умр ҳимоя қилади: Кембриж олимлари китоб ўқишнинг мия ва руҳий саломатликка фойдасини аниқлади

Мутолаа мияни бир умр ҳимоя қилади: Кембриж олимлари китоб ўқишнинг мия ва руҳий саломатликка фойдасини аниқлади

16-Сентабр, 18:57

“Вазир ва генераллар олишишсин”. Ёқилган асарлар, қатл этилган сингил ва нацистларга душман бўлган немис ёзувчиси фожиаси

“Вазир ва генераллар олишишсин”. Ёқилган асарлар, қатл этилган сингил ва нацистларга душман бўлган немис ёзувчиси фожиаси

16-Сентабр, 15:22

“Муҳаббатга суяниб бўладими? Партияга суян!”. “Биринчи муҳаббатим” аслида нима ҳақида?

“Муҳаббатга суяниб бўладими? Партияга суян!”. “Биринчи муҳаббатим” аслида нима ҳақида?

12-Сентабр, 14:14