Daryo

Туркманистон президенти спорт ҳақида китоб ёзди

Китобда Туркманистонда спорт ҳаракатларини ривожлантириш учун кўрилган чора-тадбирлар, эришилган юксак марралар, туркман халқининг кўп асрлик миллий спорт ўйинлари ҳақида сўз боради

1 дақиқа ўқиш16 664 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “RIA Novosti”

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг «Спорт — бу дўстлик, соғлик ва гўзаликка элтувчи йўл» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Туркманистон — олтин аср» нашрига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Туркманистон — олтин аср»

Туркманистон президенти адабиётга катта эътибор қаратади. Мамлакат президенти жорий йилнинг ўзида иккита китобини тақдим этишга улгурди: ҳарбийлар ва ички ишлар органлари ҳақида. Ўтган йили эса Туркманистон президентининг турли мавзулардаги олтита китоби — туркман гиламлари, мусиқаси, мақоллари, ахалтека отлари ва бошқа нарсаларга бағишланган китоблари тақдим этилган.

Янги китобнинг тақдимотида Туркманистон парламенти ва ҳукумати аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, спорт, жамоат ишлари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Китоб жисмоний тарбия ва спортнинг инсон ҳаётига ва жамиятдаги фойдасига бағишланган. Китобда Туркманистонда спорт ҳаракатларини ривожлантириш учун кўрилган чора-тадбирлар, эришилган юксак марралар, туркман халқининг кўп асрлик миллий спорт ўйинлари ҳақида сўз боради.

Янги китобда асосий эътибор Ашхободдаги ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтган V Осиё ўйинлари ва Туркманистон умумжамоа ҳисобида ғалаба қозонган жанг санъатларига қаратилган

Китоб Туркманистон давлат нашриёти томонидан инглиз ва рус тилларида чоп этилди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Дам олиш кунларида ўқиб тугатиладиган, аммо мазмуни бир умрга ёдда қоладиган 10 та китоб

Дам олиш кунларида ўқиб тугатиладиган, аммо мазмуни бир умрга ёдда қоладиган 10 та китоб

27-Сентабр, 11:54

“Уни тасодифан ўлган деб ҳужжат тўғрилашди”: фашистлар 40 йил тан олмаган қотиллик сири

“Уни тасодифан ўлган деб ҳужжат тўғрилашди”: фашистлар 40 йил тан олмаган қотиллик сири

24-Сентабр, 16:35

Пул ҳақидаги 5 та энг яхши китоб: улар молиявий тафаккурингизни ривожлантиради

Пул ҳақидаги 5 та энг яхши китоб: улар молиявий тафаккурингизни ривожлантиради

23-Сентабр, 09:55

Билл Гейтс қайта-қайта ўқиган ва бошқаларга ҳам тавсия қилган 10 та китоб

Билл Гейтс қайта-қайта ўқиган ва бошқаларга ҳам тавсия қилган 10 та китоб

18-Сентабр, 13:30

Мевага айланган вазир ва “шағал” таъмли шакар: тилимиздаги санскритча сирлар

Мевага айланган вазир ва “шағал” таъмли шакар: тилимиздаги санскритча сирлар

16-Сентабр, 21:05

Мутолаа мияни бир умр ҳимоя қилади: Кембриж олимлари китоб ўқишнинг мия ва руҳий саломатликка фойдасини аниқлади

Мутолаа мияни бир умр ҳимоя қилади: Кембриж олимлари китоб ўқишнинг мия ва руҳий саломатликка фойдасини аниқлади

16-Сентабр, 18:57

“Вазир ва генераллар олишишсин”. Ёқилган асарлар, қатл этилган сингил ва нацистларга душман бўлган немис ёзувчиси фожиаси

“Вазир ва генераллар олишишсин”. Ёқилган асарлар, қатл этилган сингил ва нацистларга душман бўлган немис ёзувчиси фожиаси

16-Сентабр, 15:22

“Муҳаббатга суяниб бўладими? Партияга суян!”. “Биринчи муҳаббатим” аслида нима ҳақида?

“Муҳаббатга суяниб бўладими? Партияга суян!”. “Биринчи муҳаббатим” аслида нима ҳақида?

12-Сентабр, 14:14