Daryo

Россиянинг Суриядаги базасида ноодатий «Терминатор» пайдо бўлди

Уни Сурия раҳбари Башар Асадга унинг Россия ҳарбий объектига ташрифи чоғида намойиш қилишди

1 дақиқа ўқиш50 134 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Vesti.ru”

Суриялик журналист Хмеймим авиабазасида ноодатий жанговар машинани суратга туширди, деб ёзади «Вести.ru». Уни Сурия раҳбари Башар Асадга унинг Россия ҳарбий объектига ташрифи чоғида намойиш қилишди.

Фото: «Вести.ru»

Бир қарашда президентга Т-72 танки базасига қурилган «Терминатор-2» танкларни қўллаб-қувватловчи жанговар машинани кўрсатишган. Уни танкка қарши ракеталар жойлашувига қараб осонгина таниб олиш мумкин: улар махсус қопламаларга ўрнатилган.

Аммо корпус аввалги версиядаги «Терминатор»га тегишли, у Т-90 асосида яратилган.

Демак, Башар Асад иккита «Терминатор»нинг қандайдир гибридини кўрган, деб ёзади нашр. Бунгача танкларни қўллаб-қувватловчи жанговар машинанинг бундай версияси ҳақида ҳеч нарса маълум бўлмаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар