Daryo

Стокгольм теракти ижрочиси гумони остида қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси исми маълум қилинди

Раҳмат Оқиловнинг ИШИД гуруҳига бефарқ бўлмагани ва портловчи моддаларни ишлата олгани қайд этилди

1 дақиқа ўқиш290 954 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Ryb.ru”

Стокгольмда 7 апрель куни содир этилган терактда гумонланиб, қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқилов эканлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Швециянинг Expressen нашрига таянган ҳолда, «Газета.ru» хабар бермоқда.

Фото: «112.ua»

Маълум қилинишича, Раҳмат Оқилов 2014 йил ноябрь ойида Швецияда яшашга рухсат берувчи ҳужжат учун ариза топширган. 2016 йил июнь ойида унга рад жавоби берилган.

Шундан сўнг депортация бўлишдан қочган Оқилов қидирувга берилган.

Expressen нашри Оқилов ИШИД гуруҳига ҳам бефарқ бўлмаганини қайд этди. Бундан ташқари, у портловчи моддаларни ишлата олган.

Полиция ходимлари терговни жиддий давом эттириш давомида теракт Оқилов томонидан содир этилганини борган сари кўп далил исботлаётганини маълум қилди.

Аввалроқ Стокгольмдаги терактга дахлдор деб гумонланган шахс Ўзбекистон фуқароси эканлиги Швеция полицияси томонидан тасдиқланган эди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар