Daryo

Қозонда Барча динлар ибодатхонаси ёниб кетди

Барча динлар ибодатхонаси — Қозон шаҳрининг Старое Аракчино қишлоғида жойлашган иншоот

1 дақиқа ўқиш20 046 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Realnoevremya.ru”

Россиянинг Қозон шаҳрида жойлашган Барча динлар ибодатхонасида ёнғин юз берди, деб ёзади «Интерфакс».

Фото: «Realnoevremya.ru»

Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Татаристон бўйича бош бошқармаси маълумотларига кўра, ибодатхонадаги ёнғин ҳақидаги хабар 10 апрель, душанба куни 04:35 да келиб тушган.

«Ёнғин майдони аниқланмоқда. Қозон ёнғин-қутқарув гарнизонининг бўлинмалари 10 та ўт ўчириш ва махсус техника билан ишламоқда», — дейилади хабарда.

Барча динлар ибодатхонаси — Қозон шаҳрининг Старое Аракчино қишлоғида жойлашган иншоот. Уни 1990-йиллар бошида қуришни бошлаган муаллиф ғоясига кўра, ибодатхона динлар, маданиятлар ва цивилизацияларнинг меъморий рамзи сифатида барпо этилган. Унда ибодатлар ва расм-русумлар ўтказилмайди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар