Daryo

БМТ Хавфсизлик кенгаши Мисрдаги черковларга ҳужумларни қаттиқ қоралади

Кенгаш аъзолари «ушбу ножўя ҳаракатларнинг ижрочилари, ташкилотчилари ва ҳомийларини жавобгарликка тортиш» зарурияти ҳақида тўхталди

1 дақиқа ўқиш7 346 кўришлар0 изоҳ0
Arxiv. Foto: BMT matbuot xizmati

БМТ Хавфсизлик кенгаши Мисрдаги черковларга ҳужумларни «даҳшатли ва пасткаш» ҳаракатлар деб айтиб, барча мамлакатларни Миср ҳукумати билан ушбу терактга жавобгарларни олий суд ҳукмига топширишда фаол ҳамкорлик қилишга чақирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Архив. Фото: БМТ матбуот хизмати

«Хавфсизлик кенгаши аъзолари 2017 йил 9 апрель куни Верб якшанбасида Мисрнинг Танта ва Искандария шаҳарларидаги икки черковда ибодатлар вақтида содир бўлган ва камида 41 кишининг ўлимига, 100 дан зиёд фуқаро жароҳатига сабаб бўлган даҳшатли ва пасткаш террорчилик ҳаракатларини қатъий қоралади», — дейилади Хавфсизлик кенгашининг матбуот учун тайёрланган баёнотида.

Кенгаш аъзолари «ушбу ножўя ҳаракатларнинг ижрочилари, ташкилотчилари ва ҳомийларини жавобгарликка тортиш» зарурияти ҳақида тўхталиб, барча давлатларни бу борада Миср ҳукумати ва тегишли органлар билан фаол ҳамкорлик қилишга чақирди.

Хавфсизлик кенгаши ҳалок бўлганлар оилалари ва Миср ҳукуматига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларга тезроқ тўлиқ соғайиб кетишларини тилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёнинг қатор мамлакатлари сиёсатчилари мазкур фожиа муносабати билан Миср халқига таъзия изҳор этиб, Миср ҳукуматига терроризмга қарши курашда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилган эди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар