Daryo

Афғонистонда «Толибон» ҳаракатининг икки муҳим етакчиси ўлдирилди

Уларнинг Геро туманида амалга оширилган ҳаво рейдлари натижасида ўлдирилган олти жангари орасида бўлгани тасдиқланди

1 дақиқа ўқиш11 268 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Flickr

Афғонистоннинг шарқида жойлашган Ғазни вилоятида «Толибон»нинг икки муҳим етакчиси йўқ қилинди. Бу ҳақда вилоят полицияси бошлиғи Аминулло Омаркхил маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».

«‘Толибон’ ҳаракатининг машҳур икки етакчиси Мавлавий Рашид ва Мавлавий Нафиз 7 апрель куни кечқурун Геро туманида амалга оширилган ҳаво рейдлари натижасида ўлдирилган олти жангари орасида бўлгани тасдиқланди», — деди Омаркхил.

«Толибон» вакиллари ҳозирча ушбу маълумотга шарҳ бермади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар