Daryo

Эрдўғон «чириётган» Европани танқид қилди

Туркия президенти «миллатчи партиялар Европа етакчилари ва ҳукуматларини қўлида ўйнатиши»ни таъкидлади

1 дақиқа ўқиш21 636 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “1news.az”

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Европа эндиликда демократия ва инсон ҳуқуқлари маркази ҳисобланмаслигини, миллатчилик ва зулм марказига айланганлигини қайд этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

Фото: «1news.az»

«Европа ушбу вақтга етиб келди. У билан ҳаммаси тугади, у чириди. Бугунги Европа демократия, инсон ҳуқуқлари ва эркинлик маркази эмас, аксинча, зулм, зўравонлик ва миллатчилик марказидир», — деди Туркия етакчиси.

Эрдўғон Европани «чириётган минтақа» деб атаб, бу ерда «миллатчи партиялар Европа етакчилари ва ҳукуматларини қўлида ўйнатиши»ни таъкидлади.

«Европанинг Туркияга ҳам, жаҳон ҳамжамиятига ҳам айтадиган гапи қолмади», — деди Туркия президенти.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар