Daryo

Ҳиндистонлик йигит ўз дафн маросимига кетиш йўлида «тирилди»

Йигитда ҳаракатланиш ва нафас олиш белгиларини кўрмагач, яқинлари уни ўлдига чиқарган

1 дақиқа ўқиш263 382 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Reuters

Ҳиндистоннинг Карнатака штати Марагунди туманидаги Дарвад қишлоғи фуқароси ўз дафн маросимига кетишда «тирилди», деб ёзади Times of India.

Фото: Reuters

Бир ой аввал 17 ёшли Кумар Маревадни дайди ит қопиб олган, шундан сўнг бир неча ҳафта давомида баланд ҳарорат билан иситмалаган эди. Унинг аҳволи кескин ёмонлашгач, уни касалхонага ётиқизишган, сўнг эса ўпкаларни сунъий вентиляциялаш аппаратига улашган эди.

Шифокорлар Кумарнинг қариндошларига инфекция унинг бутун танасига тарқалиб кетгани ва у аппаратсиз яшаб кетмаслигини айтган. Шунга қарамай, унинг оила аъзолари қимматбаҳо муолажаларга қурби етмасдан, ўспиринни уйга олиб кетишга қарор қилган.

Кейинроқ йигитда ҳаракатланиш ва нафас олиш белгиларини кўрмагач, яқинлари уни ўлдига чиқарган ва миллий удумларга мувофиқ дафн маросимини ташкиллаштирган. Бироқ «мурда» маросим жойига бориш йўлида кўзини очиб, қўл-оёқларини қимирлатди ва тез-тез нафас ола бошлади.

Бемор оғир аҳволда тезда касалхонага етказилди ва яна тирикликни таъминлаш аппаратига уланди. Шифокорлар фикрича, йигит менингоэнцефалит — ит тишлаши сабаб бўлган инфекцияга чалинган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар