Daryo

«Китоб олами»да Навоий ва Бобур таваллудига бағишланган «Назм ва наво» кечаси ўтказилди

Тадбирда профессорлар Ҳамидулла Болтабоев ва Насимхон Раҳмонов буюк мутафаккирлар ҳаёти ва ижоди ҳақида китобхонларга ҳикоя қилиб берди

1 дақиқа ўқиш15 532 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Kitob olami”

«Китоб олами» маънавий-маърифий савдо мажмуасида Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд айёмларига бағишлаб «Назм ва наво» номли адабий-мусиқий кеча ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га мажмуа ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: «Китоб олами»

Тадбирга филология фанлари докторлари, профессорлар Ҳамидулла Болтабоев ва Насимхон Раҳмонов ташриф буюриб, буюк мутафаккирлар ҳаёти ва ижоди ҳақида китобхонларга ҳикоя қилиб берди.

Тошкент Маданият коллежи ўқитувчиси, хушовоз хонанда Абдуқаҳҳор Жалилов, созандалар Шаҳобиддин Мирзаев, Нуриддин Қаюмов, Фарруҳ Воҳидов, «Халқ чолғулари» кафедраси жўрнавози Аъзамжон Ибрагимов ўзларининг дилбар куй ва қўшиқлари билан кечага файз бахш этди.

Фото: «Китоб олами»

Мирзо Улуғбек туманидаги 222-мактаб ўқувчилари Навоий ижодидан тайёрлаган шеър айтишувлари ҳамда рақслар йиғилган томошабинларга манзур бўлди.

Кеча сўнгида китоб мутолаасига бўлган қизиқишни ошириш мақсадида ташкил этилган «Зукко китобхон» викторинаси ғолиби, Тошкент шаҳридаги 27-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Хожиакбар Мираббосов ҳамда тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга мажмуанинг эсдалик совғалари тақдим этилди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Дам олиш кунларида ўқиб тугатиладиган, аммо мазмуни бир умрга ёдда қоладиган 10 та китоб

Дам олиш кунларида ўқиб тугатиладиган, аммо мазмуни бир умрга ёдда қоладиган 10 та китоб

27-Сентабр, 11:54

“Уни тасодифан ўлган деб ҳужжат тўғрилашди”: фашистлар 40 йил тан олмаган қотиллик сири

“Уни тасодифан ўлган деб ҳужжат тўғрилашди”: фашистлар 40 йил тан олмаган қотиллик сири

24-Сентабр, 16:35

Пул ҳақидаги 5 та энг яхши китоб: улар молиявий тафаккурингизни ривожлантиради

Пул ҳақидаги 5 та энг яхши китоб: улар молиявий тафаккурингизни ривожлантиради

23-Сентабр, 09:55

Билл Гейтс қайта-қайта ўқиган ва бошқаларга ҳам тавсия қилган 10 та китоб

Билл Гейтс қайта-қайта ўқиган ва бошқаларга ҳам тавсия қилган 10 та китоб

18-Сентабр, 13:30

Мевага айланган вазир ва “шағал” таъмли шакар: тилимиздаги санскритча сирлар

Мевага айланган вазир ва “шағал” таъмли шакар: тилимиздаги санскритча сирлар

16-Сентабр, 21:05

Мутолаа мияни бир умр ҳимоя қилади: Кембриж олимлари китоб ўқишнинг мия ва руҳий саломатликка фойдасини аниқлади

Мутолаа мияни бир умр ҳимоя қилади: Кембриж олимлари китоб ўқишнинг мия ва руҳий саломатликка фойдасини аниқлади

16-Сентабр, 18:57

“Вазир ва генераллар олишишсин”. Ёқилган асарлар, қатл этилган сингил ва нацистларга душман бўлган немис ёзувчиси фожиаси

“Вазир ва генераллар олишишсин”. Ёқилган асарлар, қатл этилган сингил ва нацистларга душман бўлган немис ёзувчиси фожиаси

16-Сентабр, 15:22

“Муҳаббатга суяниб бўладими? Партияга суян!”. “Биринчи муҳаббатим” аслида нима ҳақида?

“Муҳаббатга суяниб бўладими? Партияга суян!”. “Биринчи муҳаббатим” аслида нима ҳақида?

12-Сентабр, 14:14