Daryo

Brent нефтининг бир баррели 54 доллардан ошиқ баҳоланмоқда

WTI нефти бир баррели нархи 51,18 долларни ташкил этди

1 дақиқа ўқиш11 272 кўришлар0 изоҳ0
Foto: EPA

ОПЕКнинг унга аъзо бўлмаган давлатлар билан нефть қазиб олиш ҳажмини камайтириш бўйича музокаралари арафасида нефть котировкалари кўтарилиб бормоқда. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Лондоннинг ICE Futures биржасида 9 декабрь, жума куни Тошкент вақти билан 11:18 да февралда етказиб бериладиган Brent туридаги нефтнинг бир баррели 54,07 доллар атрофида савдо қилинди. Шу пайтнинг ўзида Нью-Йорк товар биржасида январда етказиладиган WTI нефти бир баррели нархи 51,18 долларни ташкил этди.

Венада 10 декабрь, шанба куни бўлиб ўтадиган музокараларга 14 мамлакат таклиф этилган. Австрия пойтахтига Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Мексика ва Уммон вакиллари келиши аниқ бўлди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар