Daryo

Дамашқ яқинидаги ат-Талл шаҳри Сурия ҳукумати назорати остига ўтди

Шаҳардан чиқиб кетиш олдидан жангарилар оғир қуролларини ҳукумат қўшинларига топширди

1 дақиқа ўқиш16 860 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “TASS”

Дамашқ вилоятидаги ат-Талл шаҳри Сурия ҳукумати назорати остига ўтди. Урушга қадар шаҳарда 60 минг киши истиқомат қилар эди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: «ТАСС»

«Сурия армиясининг Алеппо шарқий кварталларини озод қилишдаги муваффақиятлари муносабати билан яна бир шаҳар — ат-Талл шаҳридаги жангарилар ҳарбий ҳаракатларни тўхтатди ва амнистиядан фойдаланган ҳолда аҳоли яшаш пунктини тарк этди. Жангарилар қаршилик кўрсатишни тўхтатди ва музокаралар асносида оилалари билан бирга Идлибга кетиш ниятини билдирди», — дейилади Россия томонларни яраштириш маркази тарқатган баёнотда.

Шаҳардан чиқиб кетиш олдидан жангарилар оғир қуролларини, шунингдек, 200 дан ортиқ ўқотар қурол ва ўқ-дорини ҳукумат қўшинларига топширди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар