Daryo

Ҳиндистон ҳарбийлари Покистоннинг 4 чегара постини вайрон қилди

Ҳинд томони маълумотларига кўра, покистонлик ҳарбийлар сафида 20 кишигача йўқотиш бўлди

1 дақиқа ўқиш21 916 кўришлар0 изоҳ0
Foto: NDTV

Ҳиндистон чегарачилари 29 октябрь, шанба куни тунда «кенг кўламли жавоб ўти» билан Кашмирдаги назорат чизиғида Покистоннинг тўрт чегара постини вайрон қилди ва қўшни давлат армиясига «катта йўқотиш» етказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: NDTV

NDTV телеканалига кўра, покистонлик ҳарбийлар назорат чизиғидаги Керан секторида ҳинд чегарачиларига қарата бир неча бор ўт очган, улар эса бунга қарши жавоб зарбаси берди. Натижада ҳинд томони маълумотларига кўра, покистонлик ҳарбийлар сафида 20 кишигача йўқотиш бўлди.

Ундан олдинроқ қўшни давлат ҳудудига ўтишга ҳаракат қилган жангарилар гуруҳи билан тўқнашувда ҳинд аскари ҳалок бўлганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар