Daryo

Samsung Жанубий Кореяда Galaxy Note 7 смартфонларини бошқа моделларга алмаштириб бера бошлади

Смартфон эгалари уни дўконларга топшириши мумкин

1 дақиқа ўқиш22 122 кўришлар0 изоҳ0
Foto: AP

13 октябрь куни Samsung Electronics компанияси Жанубий Кореяда Galaxy Note 7 смартфонлари учун товон пули тўлаш ва уларни бошқа моделларга алмаштириб беришни бошлади, дея хабар бермоқда TJournal.

Фото: AP

Смартфон эгалари уни дўконларга топшириши мумкин, агар уни бошқа моделга алмаштирса, 30 минг вонлик (тахминан 27 доллар) чегирма купонини қўлга киритади.

Эслатиб ўтамиз, ОАВларда алмаштириб берилган Galaxy Note 7 смартфонлари ҳам ёниб кетаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, Samsung ушбу қурилмани ишлаб чиқаришни тўхтатди. Кейинроқ Galaxy Note 7 смартфонлари эгаларига махсус оловга чидамли қутилар етказиб берила бошлагани маълум қилинди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар