Daryo

Саудия Арабистонида уч нафар ИШИД жангариси қўлга олинди

Гумонланувчилар орасида икки яманлик ва бир саудиялик бор

1 дақиқа ўқиш7 242 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Vesti.az”

Саудия Арабистони ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари деб гумон қилинаётган уч кишини ҳибсга олди, улар ҳарбий хизматчининг ўлимига алоқадорликда гумонланмоқда, деб ёзади «Ведомости» қироллик ички ишлар вазирлигига таяниб.

Фото: «Vesti.az»

Аввалроқ «Синьхуа» агентлиги маҳаллий ОАВларга таяниб, Саудия Арабистони ва Яман чегараси яқинидаги Жизан шаҳрида истеъфодаги бригада генерали Аҳмад ал-Асирий ўлдириб кетилганини маълум қилган эди.

Гумонланувчилар орасида икки яманлик ва бир саудиялик бор. Улар жиноят ИШИД буйруғига кўра амалга оширилганини тан олди. Улардан бирининг уйидан қотиллик амалга оширилган қурол топилди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар