Daryo

Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўстматов: Бу онларни 30 миллионли халқ кутган эди

«Ҳозирги ҳиссиётларимни сўз билан ифодалаш қийин, бироқ мен бениҳоя бахтиёрман!»

1 дақиқа ўқиш24 246 кўришлар0 изоҳ0

Рио—2016 Олимпиадасида Ўзбекистон учун илк олтин медални қўлга киритган боксчи Ҳасанбой Дўстматов мамлакат халқи мазкур чемпионликни кутганини айтиб ўтди. Бу ҳақда у Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA)нинг расмий сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Фото: МОҚ матбуот хизмати / Анвар Илёсов сурати
«Ҳозирги ҳиссиётларимни сўз билан ифодалаш қийин, бироқ мен бениҳоя бахтиёрман», — деди Ҳасанбой Дўстматов чемпионлик жангидан сўнг берган илк интервьюсида. «Аввало, ўз Ватанимга меҳр-муҳаббатимни изҳор қилмоқчиман, чунки, ярим тун бўлишига қарамай, мени оилам, Президент ва бутун мамлакат кузатиб турганини биламан. 30 миллионли халқ бу онларни кутган эди», — деди Дўстматов. «Оилам мен учун хурсанд бўлади, чемпионликдан сўнг жуда ҳаяжондаман. Мазкур Олимпия ўйинлари учун Риога миннатдорчилик билдираман», — дея қўшимча қилди Ҳасанбой Дўстматов. Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар