Daryo

Кувайт Рио–2016 Олимпиада ўйинларидан четлатилди

Мамлакат терма жамоасининг мусобақалардан четлатилиш сабаби сиёсатнинг спортга аралашувидир

1 дақиқа ўқиш10 204 кўришлар0 изоҳ0
Kadr: YouTube

Кувайт мамлакати Халқаро олимпия қўмитасига (ХОҚ) қарши суд жараёнида ютқазди. Мазкур давлат вакиллари ХОҚдан 886 миллион евро товон пули талаб қилиб чиққан эди. Бу ҳақда «Qalampir.uz»га таяниб, «Stadion.uz» хабар бермоқда.

Кадр: YouTube

Швейцариянинг Ваадт кантони суди Кувайтнинг даъвосини қониқтирмади. Ушбу араб давлати ўзининг барча спорт туридаги терма жамоаларининг дисквалификация қилингани ва Бразилиядаги Олимпиада ўйинларидан четлатилгани учун товон пули берилишини сўраб чиққан.

«Кувайтда суд қарорига қарши шикоят учун 30 кун вақт бор, шунингдек, у барча суд харажатларини қоплаши керак бўлади», – дейилади хабарда.

Мамлакат терма жамоасининг мусобақалардан четлатилиш сабаби сиёсатнинг спортга аралашувидир. Кувайт спортчилари ўз давлатлари байроғи остида иштирок эта олмайди. Аммо халқаро спорт федерациялари тасдиқласа, улар Олимпиада байроғи остида қатнашиши мумкин.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар