Daryo

Генрих Мхитарян «Манчестер Юнайтед» сафига қўшилди

Арманистон терма жамоаси ўйинчисини харид қилиш манкунианларга 38 миллион еврога тушади

1 дақиқа ўқиш12 198 кўришлар0 изоҳ0
Foto: EPA

«Боруссия» (Дортмунд) ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян «Манчестер Юнайтед» клубига ўтди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Германия клуби расмий сайтида қизғин баҳслардан сўнг Мхитаряннинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиш истагига розилик билдирилгани маълум қилинган.

«‘Юнайтед’ бизга ўта тантилик билан таклиф киритди. Агар уни рад этганимизда, орадан бир йил ўтиб Мхитарянни бепул қўйиб юборган бўлардик», — дея таъкидлади Дортмунд клуби бош директори Ханс-Йоахим Вацке.

27 ёшли Арманистон терма жамоаси ўйинчисини харид қилиш манкунианларга 38 миллион еврога тушади. Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Златан Ибрагимович «Манчестер Юнайтед» футболчисига айлангани ҳақида хабар берилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар