Daryo

Луисвиллда Муҳаммад Али билан ислом русумларига мувофиқ хайрлашув маросими бўлиб ўтди

20 дақиқа атрофида давом этган маросим чоғида боксчининг Макка томонига қаратилган тобути олдида Қуръон тиловат қилинди, дуолар ўқилди

1 дақиқа ўқиш95 228 кўришлар0 изоҳ0
Foto: AP

Афсонавий боксчи Муҳаммад Али билан ислом расм-русумларига мувофиқ хайрлашув маросими 9 июнь, пайшанба куни унинг она шаҳри — Луисвиллда (Кентукки штати) бўлиб ўтди. Маросимда 14 мингга яқин киши иштирок этди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: AP

Хайрлашув Али 1960 йилда профессионал боксдаги биринчи жангини ўтказган ва муваффақиятга эришган Freedom Hall спорт аренасида бўлиб ўтди. Унга кириш бепул тарқатилган чипталар орқали амалга оширилди. Марҳум билан хайрлашиш учун кўпчилик бошқа мамлакатлардан ҳам келди.

АҚШнинг нуфузли мусулмон арбоблари, шунингдек, Алининг қариндошлари ва дўстлари видолашув сўзларини билдирди. 20 дақиқа атрофида давом этган маросим чоғида боксчининг Макка томонига қаратилган тобути олдида Қуръон тиловат қилинди, дуолар ўқилди.

Муҳаммад Али 10 июнь, жума куни Луисвиллда дафн этилади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар