Daryo

Ингушетиядаги махсус операция чоғида беш нафар жангари ўлдирилди

Тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари орасида йўқотишлар бўлмаган

1 дақиқа ўқиш5 866 кўришлар0 изоҳ0
Foto: MAQ axborot markazi

Россиянинг Ингушетия республикасида махсус операция чоғида беш нафар жангари ўлдирилди. Бу ҳақда Миллий аксилтеррор қўмитаси (МАҚ) ахборот маркази маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс». 

Фото: МАҚ ахборот маркази

«Малгобек шаҳрида комплекс махсус операция ва Назрань шаҳрида аксилтеррор операция ўтказилиши давомида ашаддий қуролли қаршилик кўрсатган беш нафар жангари йўқ қилинди, уч нафари қўлга олинди», — дейилади МАҚ ахборот маркази хабарида. Тўқнашувлар жойидан автомат қурол, граната ва тўппончалар мусодара этилган. 

Тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари орасида йўқотишлар бўлмаган. Ҳозирда Малгобек ва Назрань шаҳрида зарур тезкор қидирув тадбирлари давом этмоқда, тергов гуруҳи ишламоқда. Жангарилар яширинган бинолар, шунингдек, улар фойдаланган автомобиль кўздан кечирилмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар