Daryo

Венесуэлада мухолиф партия раҳбари ўлдириб кетилди

Партиянинг Twitter’даги расмий саҳифаси орқали адолат ва зўравонликни тўхтатиш талаби илгари сурилди

1 дақиқа ўқиш7 442 кўришлар0 изоҳ0
German Mavare. Foto: Twitter / @partidoUNT

Венесуэланинг мухолиф «Янги замон» партияси раҳбари Герман Маваре номаълум шахслар ҳужумининг қурбони бўлди. У 6 май, жумага ўтар тунда Лара штати маркази Баркисимето шаҳрида отиб кетилди, деб ёзади «ТАСС».

Герман Маваре. Фото: Twitter / @partidoUNT

Унинг сафдошлари чуқур қайғудалигини билдирмоқда. Партиянинг Twitter’даги расмий саҳифаси орқали адолат ва зўравонликни тўхтатиш талаби илгари сурилди. Ҳокимият вакиллари ҳозирча бу борада расмий баёнот билан чиқмади.

Охирги йилларда Венесуэлада жамоат хавфсизлиги борасида жиддий инқироз кузатилмоқда. Расмий маълумотларга қараганда, 2015 йилда қасддан уюштирилган қотилликлар миқдори 100 минг кишига 58 ҳолатни ташкил қилди. Нодавлат ташкилотлар бундан-да юқорироқ сонларни келтирмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар