Daryo

Британиялик олим ўз уйида учар мотоцикл ясади (видео)

Конструкция асоси металл ромдан иборат бўлиб, унга иккита мотор бириктирилган

1 дақиқа ўқиш21 918 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Gizmag

Британиялик олим Колин Фьёз ўз гаражида учар мотоциклни йиғди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru». Ховербайк (ховерборд — учар скейтга ўхшаш ном) деб номланувчи қурилма ҳавога кўтарилади ва эркак кишининг вазнига дош бера олади.

Фото: Gizmag

Конструкция асоси металл ромдан иборат бўлиб, унга иккита мотор бириктирилган. Улар параглайдлар учун пропеллер билан уланади, ва ҳаво ҳаракати ҳисобига конструкция тепага кўтарилади.

Олимнинг таъкидлашича, унинг лойиҳасига Ford компанияси ҳамкорлик қилган. Конструкцияни яратишга Фьёз бир ойдан камроқ вақт сарфлади ва натижа анча муносиб бўлиб чиқди.

Экспертлар учар мотоцикл  қўлбола транспорт турлари орасида энг хавфлиларидан бири эканлигини таъкидлайди. Аммо Фьёз бу фикрга қарши — у қурилмани муваффақиятли тарзда синаб кўрди ва, ҳатто, қўниш чоғида бирор марта йиқилмади ҳам.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар