Daryo

Брюсселдаги портлашлар фонида нефть нархи тушмоқда

Тошкент вақти билан 14:12 ҳолатига кўра, Brent маркасидаги нефтнинг май ойидаги фьючерслари 0,14 фоизга — баррелига 41,48 долларгача тушиб кетди

1 дақиқа ўқиш5 198 кўришлар0 изоҳ0
Foto: AP

22 март, сешанба куни Брюсселдаги кетма-кет портлашлар ҳақидаги хабарлар фонида жаҳон бозоридаги нефть нархи пасая бошлади, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: AP

Тошкент вақти билан 14:12 ҳолатига кўра, Brent маркасидаги нефтнинг май ойидаги фьючерслари 0,14 фоизга — баррелига 41,48 долларгача тушиб кетди. WTI маркасидаги нефтнинг май фьючерслари эса 0,10 фоизга арзонлашиб, у ҳам бир баррель учун 41,48 долларни ташкил этди.

22 март, сешанба куни маҳаллий вақт билан 8:00 атрофида Брюсселнинг «Завентем» аэропортида икки портлаш юз берди, орадан бироз вақт ўтиб, Брюссель метросида ҳам портлаш юз бергани ҳақида хабар берилди.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар