Daryo

Брюссель аэропортидаги портлашларда 17 киши ҳалок бўлди

Аэропорт фаолияти тўхтатилган ва тўлиқ қуршаб олинган

1 дақиқа ўқиш8 600 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Twitter / @lntspectator

Бельгия пойтахти Брюссель аэропортидаги портлашлар оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 30 дан зиёд киши яраланган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда. 

Фото: Twitter / @lntspectator

Sky News телеканалининг билдиришича, икки портлаш аэропорт учиш залининг American Airlines авиакомпанияси рўйхатга олиш устуни яқинида содир бўлган. Аэропорт фаолияти тўхтатилган ва тўлиқ қуршаб олинган. Аэропорт йўналишида кетаётган самолёт ва транспорт ҳаракати ҳам тўхтатилган. 

Ҳаво қўналғасига полиция кучлари, ўт ўчириш ва тиббий ёрдам машиналари етиб келган. Аэропорт терминалининг ойнаванд фасади қисман вайрон бўлган, синган ойналар орасидан тутун кўтарилмоқда. У ердаги йўловчилар эвакуация қилинмоқда. 

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар