Daryo

Hugo Boss бош ижрочи директори истеъфо берди

Бу компания ярим йил ичида иккинчи марта даромад прогнозини пасайтиргач, содир бўлди

1 дақиқа ўқиш5 240 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Reuters

Германиянинг кийим ишлаб чиқарувчи Hugo Boss AG компанияси бош ижрочи директори Клаус-Дитрих Ларс истеъфо берди, деб ёзади «Интерфакс».

Фото: Reuters

Бу компания ярим йил ичида иккинчи марта даромад прогнозини пасайтиргач, содир бўлди. 52 ёшли Ларс компанияни 29 февраль куни тарк этади.

23 февраль куни компания 2016 йил учун прогнозини эълон қилди, унга кўра, унинг EBITDA (фоиз, солиқ ва амортизация чегирмалари ушлаб қолинишидан аввалги даромад)си 10 фоиздан зиёд даражада пасаяди, шу билан бирга, фирма мақсад қилинган 25 фоизлик рентабелликка эриша олмайди. Асосий салбий омиллар сифатида Hugo Boss АҚШ ва Хитойдаги савдоларнинг камайишини айтиб ўтди.

Йиллик прогноз пасайгач, компания капитализацияси 25 фоизга тушиб кетди ва тахминан 3,6 миллиард еврони ташкил этмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар