Daryo

Украина Олий Радаси ҳукуматни истеъфога чиқара олмади

Қарор лойиҳаси учун 194 нафар халқ депутати овоз берди, лойиҳа қабул қилиниши учун эса камида 226 та овоз тўпланиши керак

1 дақиқа ўқиш8 170 кўришлар0 изоҳ0
Foto: EPA

Украина Олий Радаси бош вазир Арсений Яценюк раҳбарлигидаги Украина Вазирлар маҳкамасига ишончсизлик ҳақидаги қарор лойиҳасини ёқлаб овоз бера олмади, деб ёзади «Корреспондент.net».

Фото: EPA

Ҳукуматга ишончсизлик ҳақидаги қарор лойиҳаси учун 16 февраль, сешанба куни бўлиб ўтган мажлисда 194 нафар халқ депутати овоз берди, лойиҳа қабул қилиниши учун эса камида 226 та овоз тўпланиши керак.

Украина қонунчилигига мувофиқ, ҳукуматга ишончсизлик тўғрисидаги резолюция қабул қилинмаган тақдирда, уни навбатдаги сессиядагина қайтадан овозга қўйиш мумкин бўлади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар