Daryo

Албания дарахт кесишни ўн йилга тақиқлади

Қонунбузарлар ўн йиллик қамоқ ва 36 минг еврогача бўлган жаримага маҳкум этилиши мумкин

1 дақиқа ўқиш8 896 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Express-k.kz”

Албания саноат мақсадларида дарахт кесишни ўн йилга тақиқлади, деб ёзади «Интерфакс» мамлакатнинг атроф-муҳит масалалари бўйича вазирлигига таяниб.

Фото: «Express-k.kz»

Мораторий Албания парламенти томонидан маъқулланган: ушбу қарорни ёқлаб 140 депутатдан 101 нафари овоз берган.

Қонунбузарлар ўн йиллик қамоқ ва 36 минг еврогача бўлган жаримага маҳкум этилиши мумкин.

Ушбу тақиқ Европадаги энг қашшоқ мамлакатлардан бирида экологик офат олдини олиш мақсадида жорий қилинди. Мамлакат ҳукумати, шунингдек, Албанияда ўрмонлар йўқолиб кетишига сабаб бўлган ноқонуний дарахт кесишга қарши курашиш мажбуриятини олди.

Истисноли ҳолатларда ҳукумат уйларни иситиш учун дарахтларни кесишга рухсат бериши мумкин.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар