Daryo

Мексикада 6,5 магнитудали зилзила содир бўлди

Ер ости силкинишларининг ўчоғи Сиуатлан шаҳридан 227 километр ғарбда, 10 километр чуқурликда қайд этилди

1 дақиқа ўқиш4 796 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “ABN”

Мексиканинг ғарбидаги Халиско штати соҳилларида 6,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.

Фото: «АБН»

Маҳаллий ҳукумат аҳолини қисман, шу жумладан, бир қатор идора вакилларини ва бир нечта шифохонанинг ходим ва беморларини эвакуация қилди.

Ер ости силкинишларининг ўчоғи Сиуатлан шаҳридан 227 километр ғарбда, 10 километр чуқурликда қайд этилди. Зилзиладан кейин ҳукумат вакиллари штатнинг 125 та ҳудудий бўлинмасидан маълумот йиға бошлади.

Мумкин бўлган қурбон ва етказилган зарар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар