Daryo

ОАВ: Яҳудийлар оммавий равишда Ғарбий Европадан қочмоқда

2015 йилда Исроилга 9 800 нафар фуқаро қайтиб келган, яна бир неча минг нафари Европа давлатларидан бошқа мамлакатларга кўчиб кетган

1 дақиқа ўқиш9 320 кўришлар0 изоҳ0
Foto: EPA

Яҳудийлар Ғарбий Европадан тарихий ватанига қайтмоқда. Бу ҳақда Сохнут агентлиги маълумотига таяниб, «Корреспондент.net» хабар беради.

Фото: EPA

2015 йилда Исроилга 9 800 нафар фуқаро қайтиб келган, яна бир неча минг нафари Европа давлатларидан бошқа мамлакатларга кўчиб кетган.

Энг кўп яҳудий Франциядан кетиб қолган, ундан кейинги ўринларни Буюк Британия (800 га яқин фуқаро), шунингдек, Бельгия ва Италия эгалламоқда.

Сохнутнинг раҳбари Натан Шчаранскийнинг таъкидлашича, яҳудийларнинг Ғарбий Европадан оммавий равишда кетиб қолиши Европа Иттифоқи етакчиларини сергаклаштириши лозим. Унинг фикрича, яҳудийларнинг оммавий равишда ватанига қайтишига Европада юзага келган мураккаб вазият сабаб бўлмоқда.

Шчаранский яҳудийлар ўзлари учун хавфсиз мамлакатларни қидираётганлигини маълум қилди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар