Daryo

Чимёнда Ўзбекистондаги биринчи сноу-парк очилди

Парк бир неча нафар ташаббускор сноубордчилар кучи билан экстремал спорт ишқибозлари учун ташкил этилди

1 дақиқа ўқиш7 464 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Facebook/Grigoriy Trebisovskiy

Бир нечта ташаббускор сноубордчилар кучи билан Чимёнда Ўзбекистондаги биринчи сноу-парк очилди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.

Фото: Facebook / Григорий Требисовский

Парк экстремал спорт ишқибозлари учун ташкил этилди. У Чимён тоғининг Спартак ёнбағрида очилган бўлиб, чанғи ва сноубордда учиш учун катта ҳаво ёстиғидан иборат.

«Спартакда Ўзбекистонда қишки спорт ва дам олиш ривожида ажойиб ҳодиса содир бўлди: ташаббускор сноубордчилар ҳаракати билан биринчи сноу-парк ишга туширилди», — дея ёзади тоғ чанғичиси Григорий Требисовский Facebook’даги саҳифасида.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар