Daryo

Блаттер ФИФАнинг фахрий президенти лавозимига даъвогар бўлмоқда

Блаттер ФИФАнинг фахрий президенти лавозимига сайланиш учун ҳаракат қилмоқда

1 дақиқа ўқиш5 818 кўришлар0 изоҳ0
Foto: "Grasswire.com"

Вақтинча хизмат вазифасидан четлаштирилган Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жосеф Блаттер ташкилотнинг фахрий президенти лавозимини эгаллашни истамоқда. Бу ҳақда «ТАСС» берган маълумотларга асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.

Фото: Grasswire

«Блаттер ФИФАнинг фахрий президенти лавозимига сайланиш учун ҳаракат қилмоқда», ― дея маълум қилди унинг маслаҳатчиси Клаус Штолкер.

2015 йил октябрь ойининг бошларида ташкилот президенти Жосеф Блаттер ва Платини ФИФА ахлоқ қўмитаси томонидан эгаллаб турган лавозимларидан ва ҳар қандай футбол фаолиятидан 90 кун муддатга четлатилган эди. ФИФА президенти ФИФА маблағлари ҳисобидан 2 миллион Швейцария франки миқдоридаги тўловларни ноқонуний равишда Платинига тўлаб берганликда гумон қилинмоқда. Платини ҳам, Блаттер ҳам ушбу ҳукмдан норози бўлиб, ФИФАнинг апелляция қўмитасиқа шикоят берган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар