Daryo

ОАВ: Покистондаги «қабилалар ҳудуди»да 21 жангари йўқ қилинди

Жангариларнинг Тира водийсидаги Кокикхил туманида жойлашган бир қанча яширилган ва мустаҳкам бошпаналари ҳам авиазарбаларга дучор бўлган

1 дақиқа ўқиш6 180 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “RIA Novosti”

Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари мамлакат шимоли-ғарбидаги «қабилалар ҳудуди»даги террорчиларнинг Хайбер агентлиги (маъмурий-ҳудудий бўлиниш бирлиги)га га авиазарба берди. Натижада 21 нафарга яқин террорчи йўқ қилинди. Бу ҳақда «Доон» газетаси маълумотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Маълумотга кўра, ҳаводан қилинган ҳужумларга жангариларнинг Тира водийсидаги Кокикхиль туманида жойлашган бир қанча яширилган ва мустаҳкам бошпаналари ҳам дучор бўлган.

Маҳаллий қуролли қўшин матбуот хизмати маълумотига кўра, шу вақтга қадар агентликда олиб борилган қатор операциялар вақтида 3,5 минг нафар террорчи йўқ қилинган. Бундан ташқари, жангарилар ҳам анча-бунча талофат кўрган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар