Daryo

Мали пойтахтидаги меҳмонхонага ҳужум уюштирилди, отишмалар давом этмоқда

Номаълум шахслар меҳмонхонадагиларни гаровга олган бўлиши мумкин

1 дақиқа ўқиш7 860 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “RIA Novosti”

Қуролланган номаълум шахслар Мали пойтахти Бамако шаҳрида жойлашган Radisson Hotel Bamako меҳмонхонасига ҳужум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

«Ҳодиса еттинчи қаватда рўй берди, жангарилар йўлакда ўт очди», — деди Agence France-Presse агентлигига Мали хавфсизлик кучларидаги манба.

Агентлик маълумотларига кўра, хавфсизлик кучлари 190 та хонаси бор меҳмонхонани қуршаб олган. Ҳозирги вақтда меҳмонхонада отишмалар давом этмоқда. Reuters’нинг хабар беришича, номаълум шахслар меҳмонхонадагиларни гаровга олган бўлиши мумкин.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар