Daryo

Италиялик ҳарбийлар кема тубида нафаси қисиб ўлган 40 га яқин африкалик муҳожирни топди

Лампедуза яқинида чўка бошлаган кема ҳаддан ташқари тўла бўлган – унда жами 400 га яқин киши бўлган

1 дақиқа ўқиш6 126 кўришлар0 изоҳ0

Италия ҳарбий денгиз кучлари муҳожирларни ташиш чоғида ҳалокатга учраган кема тубидан 40 га яқин жасад топди, деб хабар бермоқда Meduza.

Архив. Фото: AP

Уларнинг барчаси палуба ва кема туби ўртасидаги қисм – трюмда бўлган ва нафаси қисиши оқибатида ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда. Лампедуза яқинида чўка бошлаган кема ҳаддан ташқари тўла бўлган – унда жами 400 га яқин киши бўлган. Қутқарув операцияси давом этмоқда.

2015 йил бошидан буён Италияга қайиқ ва кемаларда Африкадан 101 мингдан ортиқ муҳожир сузиб ўтган. Йўлда 2000 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Кўпинча муҳожирлар Италияга ҳаддан ортиқ тўлган кемаларда йўл олиши кузатилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар