Daryo

Эрон жанубида ҳарорат 74 даражагача чиққани хабар қилинди

Синоптикларнинг сўзларига кўра, ушбу ҳафтада Эрон жанубида ҳаво ҳарорати 50 даражадан пастга тушмайди

1 дақиқа ўқиш30 336 кўришлар0 изоҳ0
Foto: zakon.kz

Ўтган дам олиш кунларида Эрон жанубида ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича 74 даражага чиқиб, кузатувлар давридаги рекордни янгилади, деб хабар бермоқда «Zakon.kz».

Фото: zakon.kz

Рекорд кўрсаткич Хузистон вилоятидаги Бандар Маҳшаҳр шаҳрида кузатилган. Ушбу ҳудудда сувнинг ҳарорати 33 даражагача кўтарилган.

Синоптикларнинг сўзларига кўра, ушбу ҳафтада Эрон жанубида ҳаво ҳарорати 50 даражадан пастга тушмайди. Аҳоли уйлардан чиқмасликка ва кўп сув ичишга ҳаракат қиляпти.

Ердаги энг иссиқ ҳарорат 2003 йилда Саудия Арабистонида қайд этилган бўлиб, ўшанда Цельсий шкаласи бўйича 81 даража иссиқ кузатилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар