Daryo

Мексикада 5 нафар қотил 700 йилга қамалди

Қамоқ жазосидан ташқари, жиноятчилар жасадлари 2012 йилда топилган қурбонларнинг қариндошларига 9 миллион песо (752 минг доллар) тўлаши керак

1 дақиқа ўқиш9 584 кўришлар0 изоҳ0
Foto: mail.ru

Мексиканинг Чиуауа штати суди беш эркакни 11 нафар аёлни ўлдирганликда айблаб, 697 йилга озодликдан маҳрум этди, дея хабар бермоқда Reuters.

Фото: mail.ru

«Гуруҳ аъзолари ёш аёлларни фоҳишабозлик билан шуғулланиш ва наркотиклар тарқатишга мажбурлаган. Аёлларнинг хизматига эҳтиёж бўлмай қолгач эса, уларни ўлдириб, жасадларини ташлаб юборган», — дейилади штат Бош прокуратураси баёнотида.

Қамоқ жазосидан ташқари, жиноятчилар жасадлари 2012 йилда топилган қурбонларнинг қариндошларига 9 миллион песо (752 минг доллар) тўлаши керак.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар