Daryo

Лондонда икки киши самолётдан қулаб тушди

Иккала эркак ҳам самолётга чиптасиз чиққан ва ғилдираклар бўлимига яширингани тахмин қилинмоқда

1 дақиқа ўқиш11 312 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Press Association

Лондонда British Airways авиакомпаниясининг Йоханнесбургдан учиб келган самолётидан икки нафар эркак қулаб тушди, деб хабар бермоқда Meduza.

Фото: Press Association

Улардан бирининг жасади Лондон жануби-ғарбидаги Ричмонд туманида жойлашган дўкон томидан топилган, иккинчиси тирик қолган, бироқ аҳволи оғир.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар версияси бўйича, иккала эркак ҳам самолётга чиптасиз чиққан ва ғилдираклар бўлимига яширинган.

Воқеа 18 июнь тонгида содир бўлган, бироқ бу ҳақда эндигина маълум қилинган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар