Daryo

Дунёдаги энг кекса аёл 117 ёшини нишонлади

Байрам асл туғилган кундан бир кун аввал Осакадаги қариялар уйида бўлиб ўтди, ҳозир кампир айнан шу ерда яшайди

1 дақиқа ўқиш10 952 кўришлар0 изоҳ0
Foto: AP

4 март куни Японияда 1898 йил 5 мартда туғилган Ердаги энг кекса аёл Мисао Окава шарафига байрам тадбирлари ўтказилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Фото: AP

Байрам асл туғилган кундан бир кун аввал Осакадаги қариялар уйида бўлиб ўтди, ҳозир кампир айнан шу ерда яшайди. Аёлнинг туғилган кунини бир кун аввал нишонлашига нима сабаб бўлгани маълум қилинмаяпти.

Қариялар уйи ходимлари сўзларига кўра, сўнгги ойларда Окаванинг қулоғи яхши эшитмай қолган ҳамда секинроқ ҳаракатланадиган бўлган, бироқ ҳали ақли жойида.

Окаванинг уч фарзанди, тўрт невараси ва олти эвараси бор.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар