Daryo

Ўзбекистон Осиё кубогида Хитойга мағлуб бўлди

3-турни Ўзбекистон 18 январь куни Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўтказади

1 дақиқа ўқиш22 328 кўришлар0 изоҳ0

Австралиянинг Брисбен шаҳрида Осиё кубоги гуруҳ босқичи иккинчи тури доирасидаги Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунига етди.

Фото: iransa.org.ау

Хитойликлар устунлигида бошланган биринчи  бўлим Ўзбекистон устунлиги билан якунланди ва бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди. 22-дақиқада Одил Аҳмедов томонидан киритилган гол Ўзбекистоннинг минимал ҳисобдаги устунлигини таъминлади.

Иккинчи бўлимни эса Хитой ўта фаол ўтказди ва якунда иродали ғалабага эришди. 55-дақиқада Ву Си ҳисобни тенглаштирди ва 67-дақиқада Сун Ке жамоасини олдинга олиб чиқди. 2:1 ҳисоби ўйин охиригача ўзгармади.

3-турни Ўзбекистон 18 январь куни Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўтказади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар