Daryo

БМТ: Украинадаги қочоқлар сони 820 000 мингдан ошди

Қочоқларнинг 430 000 нафари мамлакат ичкарисидан бошпана топган

1 дақиқа ўқиш8 943 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Korrespondent.net

Украина шарқидаги низолар туфайли деярли 824 000 нафар киши қочқинга айланди. Улар ўз уйларини ҳарбий ҳаракатлар сабабли ташлаб кетишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Korrespondent.net хабар бермоқда.

Фото: Korrespondent.net

БМТнинг Қочоқлар иши бўйича олий комиссари бошқармаси вакили Уильям Шпиндлер сўзларига кўра, қочоқларнинг 430 000 нафари мамлакат ичкарисидан бошпана топган.

Россия идоралари хабарларига кўра, йил бошидан буён Украинанинг 387 000 нафар аҳолиси Россия Федерациясига вақтинчалик бошпана, қочқинлик мақоми ва истиқомат учун бошқа турдаги рухсатномалар сўраб мурожаат қилган.

Бундан ташқари, вакилнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг сентябрь ойи охиргача Украинанинг 6600 нафар аҳолиси Европа Иттифоқи давлатларига қочган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар