Daryo

Билл ва Ҳиллари Клинтон илк бор бува ва буви бўлди

Собиқ президент ва собиқ Давлат котибининг ягона қизи 34 ёшли Челси сўзларига кўра, янги туғилган чақалоққа Шарлотта деб исм берилган

1 дақиқа ўқиш13 431 кўришлар0 изоҳ0
Bill va Xillari Klinton. Foto: EPA

Билл ва Ҳиллари Клинтонларнинг ягона қизи биринчи бор оналик бахтига сазовор бўлди. 34 ёшли Челси Клинтон мазкур хушхабарни ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, ИТАР-ТАСС хабар бермоқда.

Билл ва Хиллари Клинтон. Фото: EPA

Собиқ президент ва собиқ Давлат котибининг қизи Челси сўзларига кўра, янги туғилган чақалоққа Шарлотта деб исм берилган.

Маълумот учун, Челси Клинтон 2011 йил банк ходими Марк Мезвинскига турмушга чиқиб, шу йилдан бери NBC телекомпаниясида мухбир сифатида фаолият юритиб келаётган эди. Жорий йилнинг август ойида у телеканалдаги фаолиятини тўхташини маълум қилди.

Энди АҚШ собиқ президентининг қизи ўзини отаси асос солган Clinton Foundation нодавлат ташкилоти билан ҳамкорлик қилишга бағишлашни режалаштирган. Мазкур ташкилот соғлиқни сақлаш ва иқтисодиёт соҳаларида халқаро ҳамкорлик ўрнатишга ихтисослашган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар