Daryo

Уммонга қарши биринчи ўйинда Ўзбекистон мағлуб бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Олмалиқ шаҳрида Уммон терма жамоасига қарши дастлабки ўртоқлик ўйинини ўтказди

1 дақиқа ўқиш10 974 кўришлар0 изоҳ0
O‘zbekiston—Ummon uchrashuvida. Foto: Twitter / UzbekistanFF

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Олмалиқ шаҳрида Уммон терма жамоасига қарши дастлабки ўртоқлик ўйинини ўтказди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.

Ўзбекистон—Уммон учрашувида. Фото: Twitter / УзбекистанФФ

Биринчи бўлимни фаол бошлаган Миржалол Қосимов шогирдлари ушбу фаолликдан самарали фойдалана олмади. Аксинча, уммонлик футболчилар юзага келган стандарт вазиятдан гол киритиб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. 19-дақиқада Уммон терма жамоаси аъзоси ал-Ҳазрий жарима зарбасини амалга оширди, қайтган тўпга ал-Маъшарий биринчи бўлиб етиб келиб, дарвозани ишғол қилди — 1:0.

Голдан кейин ўзбекистонлик футболчилар ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилди. Терма жамоа ҳужумчиси Иван Нагаев бир қатор қулай имкониятлардан фойдалана олмаганини ҳам таъкидлаш керак. Уммон эса асосан қарши ҳужумда ҳаракат қилди.

Учрашувнинг асосий вақтида ҳам, бош ҳакам Владислав Сейтлин ўйинга қўшиб берган олти дақиқа давомида ҳам бошқа гол киритилмади.

Шу тариқа, Уммонга қарши дастлабки ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи ўртоқлик ўйини 29 май куни Тошкент шаҳридаги «Жар» стадионида бўлиб ўтади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар